22:25 / 18.01.2019
13725

2019-2020 йилларда Сурхондарё вилоятида 873 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган 

18 январь куни Сурхондарё вилоят ҳокимлигида 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, вазирлик ва идоралар, тижорат банклари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, тадбиркорлар ва хорижлик инвесторлар иштирок этди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири. 

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Маълум қилинишича, 2019-2020 йилларда вилоятда 1 миллиард 44 миллион долларлик 873 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, бу 2018 йилга нисбатан 3 баробар кўпдир. Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 15 минг 372 та иш ўрни пайдо бўлиши кутилмоқда.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Тақдимот давомида тадбиркорлар ва хорижлик инвесторлар билан мулоқотлар қилиниб, лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2018 йилларда вилоятга ташрифлари давомида берилган топшириқлар ижросини жойига чиққан ҳолда ўрганиш натижалари ва жорий йилда аҳоли турмуш даражасини ошириш ва вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича шакллантирилган лойиҳаларнинг натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Top