2023 йилда Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар миқдори камайди
Сўнгги 5 йилда фақат пандемия кузатилган 2020 йилда тўғридан-тўғри инвестициялар оқимида қисқариш кузатилган эди.

2023 йил давомида Ўзбекистонга молиявий оқим 6,6 млрд долларни ташкил этган. Бунда, тўғридан-тўғри инвестицияларнинг соф оқими 2,2 млрд долларни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 16 фоизга ёки 425 млн долларга қисқарган. Бу ҳақда Марказий Банк маълумотларига таяниб Mirkonomika хабар берди.
Қайд қилинишича, сўнгги 5 йилда фақат пандемия кузатилган 2020 йилда тўғридан-тўғри инвестициялар оқимида қисқариш кузатилган эди. Ўшанда иқтисодий ўсиш 2 фоизгача секинлашган. 2023 йилда эса ўсиш 6 фоизни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 0,3 фоизга тезлашган.

Ўз навбатида портфел инвестициялар ҳажми қарийб 1 млрд долларни ташкил этган. Бу октябр ойида чиқарилган 4,25 трлн сўм миқдоридаги «яшил» суверен халқаро облигациялар ҳамда 660 млн доллар миқдоридаги халқаро облигациялар билан изоҳланади.
Умуман олганда тўртинчи чоракда тўлов балансида молиявий оқимнинг юқори даражада ўсиши натижасида умумий оқим жорий операциялар ҳисоби дефицитига нисбатан 900 млн долларга кўпроқ бўлган, бу эса тўртинчи чоракда захиралар ҳажмининг қарийб 1,9 млрд долларга ошишига замин яратган. Аммо олдинги чораклардаги номутаносибликлар ҳисобига захиралар ҳажми 2023 йилда 2,7 млрд долларга қисқарган.
Таъкидланишича, давлатга тўғридан-тўғри инвестицияларнинг юқори суръатда сезиларли қисқариши келажак учун хавотирли сигнал сифатида қабул қилиниши керак.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Infinix'нинг Note 50 серияси: замонавий дизайн, юқори тезлик ва ақлли функциялар бирлашмаси
Ўзбекистон | 19:00
-
Россиядаги миграция марказида вафот этган шахс Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди
Жаҳон | 18:46
-
Халқ табобати билан шуғулланиш учун лицензия кимларга ва қай тартибда берилади?
Ўзбекистон | 18:32
-
Индонезияда вулқон отилди, кул устуни 5,5 км га етди
Жаҳон | 18:24
Мавзуга оид

13:25 / 13.05.2025
Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссияси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

08:52 / 12.05.2025
Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 23 та янги лойиҳа амалга оширилади

14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди

12:10 / 05.05.2025