08:38 / 22.01.2019
13908

Коллеж ўқувчиси бўлган қиз шериги билан тоғасининг уйига ўғирликка тушиб, босқинчилик қилди

Шу йил 19 январь куни номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида яшовчи Ў.Б.нинг уйига бостириб кириб, унинг бирга яшовчи 16 ёшли набираси Б.Ў.нинг бошига номаълум жисм билан уриб, у ердан пуллари ва заргарлик буюмларини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Б.Ў. олган жароҳатидан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни уй эгаси Ў.Б.нинг бирга яшовчи жияни, Самарқанд педагогика коллежи 2-босқич ўқувчиси С.Н. (қиз) ва Гулакандоз маҳалласида яшовчи, Чархин ижтимоий-иқтисодиёт коллежи 2-босқич ўқувчиси, муқаддам судланган Н.С.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. 

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда. 

Top