09:31 / 22.01.2019
18401

Темза дарёсидаги гиёҳванд моддалар балиқларнинг ўзини тутишига таъсир қилмоқда

Фото: 360tv.ru

Лондондан оқиб ўтувчи Темза дарёсида гиёҳванд моддалар миқдори хавфли даражагача ошган. Бу ҳақда британиялик олимлар маълум қилишди. Бунинг оқибатида дарёда яшовчи илонбалиқлар улар учун хос бўлмаган фаолликни намойиш қила бошлашди. 

Кокаин ва унинг метаболитлари дарёга канализация орқали тушади ва балиқ ҳамда ҳайвонларга жиддий зарар етказади. Лондоннинг зарарли моддаларни ажратиши керак бўлган фильтрация тизими катта миқдордаги гиёҳванд моддани эплай олмаяпти, деб хабар берди The Times нашри.
 
Таъкидланишича, Темзада кокаин метаболизми маҳсулотлари – кофеин, кокаин ва бензоилэкгониннинг миқдори бир литрга микрограммдан ошиб кетган.

Top