Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда уй томида 173 та гултувакда гиёҳванд ўсимликлар етиштираётган шахс ушланди
Фуқаронинг уйидан гиёҳванд моддаларнинг қуритилиб, сотишга тайёрлаб қўйилгани ҳам топилган.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида гиёҳванд моддаларнинг етиштирилиши ва тарқатилиши ва сотилишига қарши тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир давомида Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаро яшаш уйининг том қисмида гултувакларда гиёҳванд ўсимликлар етиштираётгани аниқланган.
Маълум бўлишича, фуқаро уйининг томида махсус жой қилиб, у ерда суғориш тизими ва чироқлар ўрнатиб 173 та гултувакда марихуана гиёҳванд ўсимликларини ўстирган.
Шунингдек, фуқаронинг хонадонида кўп миқдорда гиёҳванд ўсимликларнинг қуритилгани ва уруғлари ҳам топилган. Бундан ташқари, гиёҳванд моддаларни тортиш учун тарози ва бошқа буюмлар борлиги аниқланган.
“Фуқаронинг уйидан олинган барча далилий ашёлар Тошкент шаҳар ИИББ экспертиза марказига топширилади. Экспертиза хулосаси олингандан сўнг фуқарога нисбатан қонуний қарор қабул қилинади”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:33 / 18.02.2026
Тошкентда инсон аъзолари ноқонуний трансплантациясига алоқадор шахслар қўлга олинди
13:21 / 17.02.2026
Тошкентда Умра зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
12:07 / 17.02.2026
Тошкентда йўл қопламалари текширилди: таъмирланадиган ҳудудлар рўйхати тузилди
12:43 / 14.02.2026