16:54 / 06.02.2019
11675
Реклама

«Капиталбанк» – Андижонда янги Марказ ва юқори сифатли хизматлар!

«Капиталбанк» АТБ бир нуқтада туриб қолмай, банк хизматлари соҳасига инновациялар жорий қилишда ва республика бўйича филиалларини кенгайтиришда давом этмоқда.

Фото: Капиталбанк

3 февраль куни Андижон шаҳрида «Капиталбанк» АТБнинг «Андижон» банк хизматлари кўрсатиш Марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат қилувчи бу марказни очишдан мақсад – юқори технологияли банк хизматларини кўрсатиш маданиятини оширишдан иборат.  Банк хизматлари кўрсатиш Марказининг янги биносида турли бўлимлар фаолият юритади ва уларда мижозлар учун барча қулайликлар яратилган.

Шунингдек "Kapital 24/7" ўз-ўзига хизмат кўрсатиш инновацион ҳудуди ҳам ташкил этилган бўлиб, мижозлар бу имкониятдан сутка давомида узлуксиз фойдаланишлари мумкин.

Фото: Капиталбанк

Янги Марказда банк хизматлари кўрсатишнинг барча турлари – жисмоний шахслардан юридик шахсларгача ҳисоб рақами очиш ва бошқа кўплаб банк хизматлари соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.  

Таъкидлаш жоизки, «Капиталбанк» АТБнинг барқарорлиги “Ахбор-Рейтинг” миллий рейтинг агентлиги томонидан “ўзА+жуда юқори” дея баҳоланган. Бундан ташқари банк қатор халқаро рейтинг агентликлари томонидан ижобий баҳога лойиқ кўрилган. Хусусан Moody's агентлиги томонидан - B3, барқарор прогноз қўйилган. 

Фото: Капиталбанк

Булар шундан далолат берадики «Капиталбанк» бир нуқтада туриб қолмаяпти ва ўз хизматлари доирасини мунтазам кенгайтириб бориш билан бирга сифат даражасини ҳам юқори даражада сақлаб турибди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top