20:25 / 15.02.2019
25358

Швеция суди Гулнора Каримовага пора берганликда гумонланган Telia собиқ раҳбариятини айбсиз деб топди

Стокгольм округ суди Швеция тарихидаги энг йирик коррупцион можаро - Telia телекоммуникация компаниясининг пора бериши билан боғлиқ ишнинг барча иштирокчиларини айбсиз деб топди

"Судланувчилар айбловнинг барча моддалари бўйича оқланди", дея иқтибос келтиради ТАСС суд пресс-релизидан. 

Telia собиқ бош директори Ларс Ньюберг ва собиқ топ-менежерлар, жумладан концерннинг Евроосиё бўлими раҳбари бўлган Тево Кивисаари 2007-2010 йилларда 331 млн доллар пора берганликда айбланганди. Тергов талқинига кўра, улар Ўзбекистон бозорига кириш учун биринчи президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага пул беришган.

Айблов томони Гулнора Каримова телекоммуникация соҳаси билан боғлиқ бирор лавозимга эга бўлганлиги борасида далил келтира олмади, деб ҳисоблаган суд.

Тергов ишлари олти йил давом этди.

Аввалроқ Гулнора Каримованинг Лондонда истиқомат қилаётган ўғли Ислом Каримов ўзининг Instagram'даги саҳифасида онасига босим бўлаётганини ёзган, Бош прокуратура эса Гулнора Каримовага нисбатан босим мавжуд эмаслигини таъкидлаганди.

Top