15:02 / 16.02.2019
19199

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали директори тайинланди 

Фото: KUN.UZ

Ҳукумат қарори билан Бахтиёр Жуманиёзович Абдуллаев Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар берган.

Ўзбекистон Республикаси президенти 2019 йил 8 февраль куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаганди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юридик кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Филиалнинг асосий вазифаси юриспруденция соҳасида базавий ва амалий касбий тайёргарликни таъминлашга қаратилган ўқув режалари ва дастурлари асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳисобланади.

 

Top