10:31 / 16.02.2019
13675

Ходимлари Тошкентда прописка олиши мумкин бўлган давлат органлари ва ташкилотлари сони кўпайди

Фото: KUN.UZ

Ходимлари Тошкентда прописка олиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари сони кўпайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳукумат қарори билан президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 78 та ташкилот мавжуд эди.

Аввалроқ, ходимлари Тошкентда прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони иккитага кўпайганди.

Top