10:17 / 17.02.2019
8188

Ургутда «Кореяга ишлашга жўнатаман» деб тўрт кишидан алдаб пул олган фирибгарга жазо тайинланди

Ургут туманида истиқомат қилиб келаётган О.Қ. илгари ҳам фирибгарлик жинояти бўйича иши судда кўриб чиқилган, тумандаги фермер хўжалиги раиси лавозими ишлаб келмоқда.

У туманнинг «Қайроқли» маҳалласида яшовчи Ҳ.М.нинг ишончига кириб, Жанубий Кореяга кириш учун зарур бўлган ҳужжатларни осон йўллар билан тўғрилаб, у ерга ишга юборишни ваъда қилиб, ундан 2014 йил август ойларида Ургут шаҳрида жойлашган «Испанза» чойхонаси олдида 1000 АҚШ доллари ва 2016 йилни сентябрь ойларида ўз яшаш уйи олдида яна 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

О.Қ. қайроқлилик Х.Д.дан ҳам «Жанубий Кореяга жўнатаман», деб икки марта 1000 АҚШ доллари ва яна 400 минг сўм пул олади.

Қайроқлилик М.Д. ҳам «Жанубий Кореяга жўната олар экан», деб аввал 1500 доллар, кейин яна 600 доллар ва 600 минг сўмни унга қандай ишониб топширганини билмай қолади.

Унинг энг биринчи «қармоғи»га илинганлардан яна бири — «Камардон» маҳалласида яшовчи А.Э. ўғли Ж.М.ни Кореяга ишлашга жўнатиш учун 1500 АҚШ доллари ва 300 минг сўмни О.Қ.га берган. О.Қ. эса пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

О.Қ. ваъдасининг устидан чиқа олмагач, унга пул берган фуқароларни турли баҳоналар билан алдаб, пулларни қайтармай юргач, улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга мажбур бўлишган.

Судланувчи О.Қ. Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судьяси А.Аҳмадов раислигида ўтган сайёр суд терговида айбига тўлиқ иқрорлик билдирди, унинг айби суд мажлисида сўралган жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатуви билан ўз исботини топди.

Суд ҳукмига кўра, гаров эвазига очиқликда юрган О.Қ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди билан айбли деб топилди.

Унинг иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Зарарни қоплаш учун топширилган ва судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимининг депозит ҳисобида сақланаётган 22 млн 550 минг сўм пуллардан 6 млн сўми сўми жабрланувчи Х.М.га, 6,5 млн сўми сўми жабрланувчи Х.Д.га , 6 млн 50 минг сўми жабрланувчи М.Д.га, 4 млн сўми жабрланувчи А.Э. тегишли тартибда топшириладиган бўлди.

Top