08:06 / 18.02.2019
4898

ОАВ: АҚШ КХДРнинг тижорат авиациясини тиклаш бўйича уринишларини тўсиб қўйди

Фото: REUTERS

АҚШ Шимолий Корея ҳукуматига қўшимча босим ўтказиш мақсадида КХДРда тижорат авиациясини қайта тиклаш бўйича БМТ ҳузуридаги Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилотининг уринишларини тўсиб қўйди. Бу ҳақда Reuters манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Манбалардан бирининг айтишича, АҚШ президент Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг февраль ойи охирида бўлиб ўтиши кутилаётган иккинчи учрашуви арафасида КХДРга қўшимча босим ўтказишни хоҳлаяпти.

Бошқа манбаларнинг қўшимча қилишича, Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти Пхеньянга КХДР ва Жанубий Корея ҳаво ҳудуди бўйлаб ўтиши керак бўлган янги авиайўналишни очишга ёрдам берган. Шунингдек, ташкилот Шимолий Корея ҳарбий ва фуқаролик авиацияси ходимлари учун ўқув курслари ташкил этишга тайёр эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп КХДР иқтисодий ракетага айланиши мумкин эканини айтганди.

Top