15:02 / 18.02.2019
8912

Reuters: Гибралтар Испания ва Британия кемалари иштирокида нохуш ҳодиса юз берганини хабар қилди

Фото: Gibraltar Chronicle

Гибралтар ҳукумати Британияга қарашли мазкур ҳудуд соҳилида Испания ҳарбий кемаси фуқаро кемаларини ҳайдаб чиқаришга уринишини "аҳмоқона ўйин" деб атади. Бу ҳақда Гибралтар ҳукумати баёнотига асосланиб Reuters хабар берди.

"Гибралтар атрофидаги сувлар ҳеч қандай баҳсларсиз Британия суверенитети эканлигини тан олмайдиганларнинг аҳмоқона ўйинлари шунчаки нохушлик келтириб чиқариш учун уринишдир", - дейилади баёнотда.

Хабар қилинишича, 17 февраль куни Испания ҳарбий кемаси Гибралтар шарқий соҳилига келган ва Британия ҳудудий сувларида бўлиб турган фуқаро тижорат кемаларига у ерни тарк этишни буюрган.  

Фуқаро кемалари бу талабни бажармаган. Воқеа жойига Британия ҳарбий кемалари етиб келганидан сўнг Испания кемаси ҳудудни тарк этган.

Кейинги йилларда Лондон ва Мадрид ўртасида XVIII асрдан буён Британияга қарашли бўлган Гибралтар атрофидаги баҳс яна кескинлашди. Испания мазкур ҳудудни қайтариб олишни мақсад қилган.

Top