15:27 / 19.02.2019
7304

Россиялик ҳарбийларга смартфонларга эгалик қилиш ва ижтимоий тармоқларни юритиш тақиқланди

Фото: РИА "Новости"

Россия Давлат думаси учинчи, сўнгги ўқишда ҳарбий хизматчиларга смартфонларга эгалик қилиш ва журналистлар билан мулоқот қилишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси сайтида хабар берилган.

Ҳужжатга кўра, гап нафақат смартфонлар, балки «Интернет» ахборот-телекоммуникация тармоғидан фойдаланган ҳолда аудио, фото, видео ва геолокация маълумотларини тарқатиш ёки тақдим этиш учун сақланиши ёхуд ишлатилиши мумкин бўлган» бошқа гаджетлар ҳақида кетмоқда.

Ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ҳуқуқи чекланмоқда. Масалан, улар ўз жойлашуви ва Қуролли кучларга тегишли эканини кўрсатиши мумкин бўлган, шунингдек, ҳозирги ҳамда собиқ хизматдошлари, улар оиласи аъзолари бўйича ҳар қандай маълумотни интернетга жойлаштира олмайди. 

Қонун лойиҳаси муаллифларининг айтишича, Россия ҳарбийларига «алоҳида давлатлар, террористик ва экстремистик ташкилотлар» махсус хизматлари алоҳида эътибор қаратиши тақиқни жорий этишга сабаб бўлган.

Top