Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари дорилар билан таъминланади
“Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирларининг ижросини таъминлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президентнинг “Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия, ДХХ, президент давлат хавфсизлик хизмати, Ҳарбий прокуратура, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш марказининг ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида яралангани, контузия ёки майиб бўлгани оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари учун қуйидагилар белгиланган:
- Ўзбекистон ҳудудидаги санаторий-курорт муассасалари ва болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида йилига бир марта бепул соғломлаштириш;
- шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёжидан келиб чиқиб дори воситаларини (йилига бир марта), тиббий ва махсус протез ортопедия мосламаларини олиб бериш ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатларини қоплаш;
- оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлганларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, йилига бир марта дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммасини компенсация қилиш.
Қуйидагиларни назарда тутувчи - ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) оила аъзоларини Ўзбекистон ҳудудидаги санаторий-курорт муассасалари ва болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида соғломлаштириш, дори воситаларини, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламаларини олиб бериш, оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлганларга дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммасини компенсация қилиш, жарроҳлик амалиётларининг харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади:
- ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) оила аъзоларининг Ўзбекистон ҳудудидаги санаторий-курорт муассасалари ва болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида соғломлаштирилишини ташкиллаштириш;
- ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходимлар)нинг оила аъзоларини дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари билан таъминлаш;
- ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходимлар)нинг оғир ташхисли касалликлари ва ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори воситалари суммасини компенсация қилиш ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатларини қоплаш.
Белгиланишича, ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) оила аъзоларини Ўзбекистон ҳудудидаги санаторий-курорт муассасалари ва болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида соғломлаштириш, дори воситаларини, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламаларини олиб бериш, оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлганларга дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммасини компенсация қилиш, жарроҳлик амалиётларининг харажатларини қоплаб бериш бўйича талаб этилган харажатлар тегишли вазирлик ва идораларнинг асосланган сўровномаларига мувофиқ уларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
08:15 / 04.06.2026
2030-йилларда янги тиш ўстирувчи дори бозорга чиқиши мумкин
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
21:30 / 24.04.2026