15:03 / 21.02.2019
4832

ОАВ: Британиянинг тўрт вазири Мэйдан Brexit муддатини ортга суришни талаб қилди

Фото: AP

Буюк Британия ҳукуматининг таъсир доирасига эга бўлган тўрт нафар вазири бош вазир Тереза Мэйдан Brexit санасини ортга суришни талаб қилди. Бу ҳақда The Sun газетаси хабар қилди.

Газетанинг ёзишича, акс ҳолда вазирлар Мэйга "исён" кўтаришларини айтиб таҳдид қилишган ва келгуси ҳафтада Brexit санасини ортга суриш ташаббусини парламент кўриб чиқиши учун муҳокамага қўйишларини маълум қилишган 

The Sun нашрининг маълумотига кўра, бош вазирга меҳнат ва пенсия ишлари вазири Эмбер Радд, лорд-канцлер ва адлия вазири Дэвид Гок, бизнес, энергетика ва саноат стратегияси вазири Грег Кларк ва Шотландия ишлари бўйича вазир Дэвид Манделл мурожаат қилган.

Аввалроқ депутат-лейборист Иветт Купер ва консерватор Оливер Летуин Brexit тўғрисидаги қонунга тузатиш киритиш ташаббуси билан чиққанди. Бу ташаббус бўйича овоз бериш 27 февраль куни бўлиб ўтади. 

Агарда мазкур ташаббус Британия парламентининг ҳар икки палатаси томонидан маъқулланадиган бўлса, 13 март куни (агарда бу вақтга келиб ҳам ЕИ билан келишув жамоатчилик палатаси томонидан маъқулланмаса) депутатлар Буюк Британия ЕИни келишувсиз тарк этиши мумкинлиги ҳамда Brexit муддатини кўчириш бўйича овоз бериш ҳуқуқини қўлга киритишади. Бунда янги муддатни Мэй ҳукумати белгилашига тўғри келади. 

Мавзу
Brexit жараёни
Мэй Брюсселни Brexit бошланганлиги ҳақида хабардор этувчи мактубни имзолади
Барчаси
Top