09:42 / 24.02.2019
10244

Болаликнинг энг ширин, энг гуллаган дамларини оғриқ билан ўтказаётган мурғак қалблар ёрдамга муҳтож

Дунё саодати ва ёруғ кунларга эришишнинг бош йўли яхши ниятдаги амалларга боғлиқ. Гўзал хулқ-атворнинг биринчи белгиси яхшиликдир. Аллоҳнинг неъмати-ёмғир суви етиб бормаган қуруқ ерга ҳаёт берганидек, яхшилик кўнгил софлигини сақлаб, ғийбатлардан холи қилади, дўстларни кўпайтириб, одамлар қалбини ўзига ром этади. Донишмандлар «Қалбида яхшилик яшамаган одам инсонийлик ҳиссидан маҳрум бўлади», деб бежиз айтишмаган.

Хабарангиз бор, Kun.uz жамоаси Тошкент шаҳрида жойлашган Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтидаги кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб келмоқда. Оққон билан оғриган беморларнинг шифокори ва яқин қариндошлари билан боғландик. Уларнинг ҳолидан хабар олиш ва шароитини ўрганиш мақсадида касалхонага ташриф буюрдик. Бемор болажонлар ва уларнинг ота-оналари билан бирма-бир суҳбатлашдик.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Биринчи беморимиз 3 ёшли Беҳрузжон. Тошкент шаҳридан. Онаси Юлия Заваднова 12 йилдан бери  уйсиз, бир уникида-бир буникида яшаб келади. Бунинг устига Беҳрузжонга оққон ташхиси қўйилган. 3 ойдан бери бу дард билан оғримоқда. Ҳозирда 2-курсда даволаняпти. Дори-дармонлар қимматлиги туфайли онаси қарзга ботган. Беҳрузжон яхшилар кўмагига муҳтож. Онаси яхшилар учун доим дуода.

+99899 495 45 05 - Юлия Заваднова (онаси)

ПАЙМE, Click, АГРОБАНК : 8600 0417 3058 4746

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Кейинги беморимиз Одилбек Абдуқодиров. У 2015 йил Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Оққон хасталигига чалинган Одилбек ҳозирда 6-курс дориларини кундузги бўлимда оляпти. Онаси Собира Сулаймонованинг таъкидлашича, дориларни етказа олмаяпти, қўни-қўшнилардан қарз бўлиб қолган. Турмуш ўртоғи ҳам тайинли ишда ишламайди. Ҳозирда 4 ёшли Одилбек яхшилар ёрдамига муҳтож. Одилбекнинг оиласи саховатпеша инсонлар учун доим дуода.

+99890 113 91 46 - Собира Сулаймонова (онаси)

ПАЙМE, Click​, АГРОБАНК : 8600 0417 7307 0801

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Навбатдаги беморимиз жажжигина қизалоқ 8 ёшли Нозима Хонимқулова. Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. Онаси Кочова Наврўзнинг айтишича, аҳволи бирдан оғирлашиб қолган. 

– Аввал биз билмагандик. Кейин анализлар натижаси қонда инфекция бор деб чиқаришди. Шифокорлар оққон ташхисини қўйишди. Қизим мактабда ҳам яхши ўқирди. Энди муолажаларни бошладик. Турмуш ўртоғим ягона боқувчимиз. Бу касалликни узоқ даволаш керак экан. Дорилари ҳам қиммат. Саховатли инсонлар ёрдамига муҳтожмиз», – дейди онаизор.

+99897 221 26 02 - Кочова Наврўз (онаси)

ПАЙМE, Click​, АГРОБАНК : 8600 0417 9432 5622

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Сўнгги беморимиз Андижон вилояти Андижон туманидан келган 5 ёшли Саидкамол Солижонов. Саидкамол ҳозирда 3-курс муолажаларини оляпти. Тошкентда ижарада туриб даволаняпти. Ҳам ижара пули, ҳам дори-дармонлар оилани анча қийнаб қўйган. Даволанишни давом эттириш учун оила ёрдамга муҳтож. Саидкамолнинг отаси Россияга бориб ишлаб келади. 

– Бу йил ишлари ўхшамай боролмади, – дейди онаси Фазилатхон Марипова.

+99891 478 66 88 – Фазилатхон Марипова (онаси)

Марипов Солижон  (отаси) номига очилган пластик карточка:

ПАЙМE, Click​, АГРОБАНК : 8600 0423 6904 7781

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Азиз саховатпеша юртдошлар! Бу мурғак қалблар орзуларга тўла. Уларнинг ҳаётдан умидлари кўп. Улар бизнинг моддий ва маънавий ёрдамимизга муҳтож. Албатта, Аллоҳ таоло банданинг қилаётган ҳар бир ишидан, юриш-туришидан хабардор, уни ҳар қандай ҳолатда ҳам кўриб туради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларининг бирида «Дунё охират экинзоридир», — деб инсонга берилган умр унинг охиратидаги ўрнини белгиловчи асосий амал эканини таъкидлаганлар. Қўлимиздан келгунча, имкониятимиз етгунича бу инсонларга ёрдам берайлик! Зеро, чиройли амаллар, савоб ишларгина инсоннинг мартабасини оширишини унутмайлик.

Раҳматилло Исроилов тайёрлади.


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top