23:34 / 26.02.2019
16696

«Ўзбекконцерт» директори Тошкентда жаҳон юлдузларининг концертлари ўтказилиши ҳақида фикр билдирди

26 февраль куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан сўз усталари ва қизиқчилар билан ўтказилган давра суҳбатидан сўнг Kun.uz мухбири ташкилот раҳбари Одил Абдуқаҳҳоровдан интервью олди.

У жаҳон юлдузларининг Ўзбекистонда тақдим этаётган концертлари тўғрисидаги фикрини билдириб ўтди.

«Ўзбекистонга келишини тасаввур ҳам қила олмаганимиз жаҳон юлдузлари текинга концерт тақдим этишяпти.

Бу концертларни ўтказиш тартиби қандай бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг 354-сонли қарорида белгиланган бандга мувофиқ, «Ўзбекконцерт» давлат муассасидан юқорида турувчи айрим органларнинг махсус йиғилиш баёни асосида концерт дастурлари ўтказилиши мумкин.

Хусусий тадбиркорлар томонидан концерт ўтказилган ҳолларида биз сценарийлар бўйича эътирозларимиз бўлса айтиб, фаолияти учун бир марталик рухсатнома берамиз.

2019 йилдан ҳомийлик тартибида ўтказиладиган концертлар бўйича уларнинг аҳолига таъсирини таҳлил қилиб, тавсиялар беришни йўлга қўймоқчимиз», дейди у.

YouTube

Tas-IX

Top