«Ўзбекконцерт»га янги раҳбар тайинланди
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбариятида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.

“Вазирликнинг ижро аппарати раҳбари, етук мутахассис, ўз ишининг устаси, мустақил фикрига эга, принципиал, маданияти ва маънавияти кучли, тўғрисўз, шунингдек, ҳамкасблари билан муносабатда дипломат, жамоанинг манфаати йўлида ўз шахсий манфаатларига қарши бора олишга қодир, вазирликнинг мақсади йўлида собитқадам, муносиб ўрнига эга ёш раҳбар Жамолиддин Узоқовга масъулиятли вазифа юкладик.
Турли масалаларда ўз шахсий фикрига эга эканини, асосийси, жамоа аҳиллигини таъминлашда, бир мақсад йўлида муштарак қилишда, ўз ишига жиддий ёндашган ҳолда принципиал позициядан туриб муассасанинг олдига қўйган мақсадларини амалга ошириш йўлида жонбозлик кўрсатишини инобатга олиб Жамолиддин Узоқовни вазирликда Ижро аппарати раҳбарлиги билан бир аснода, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбари лавозимига тайинладик”, деб ёзади Озодбек Назарбеков ўз телеграм-каналида.
Маълумот учун, 2020 йилнинг ноябр ойи бошларида Маданият вазирлиги Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Анвар Тожибоев “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди.
Ундан аввал, 2020 йил июн ойи бошларида 2017 йилдан буён муассасага раҳбарлик қилиб келган Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг бошқа ишга ўтгани муносабати билан муассаса директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Алишер Жамолиддинов вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб ўйинида ҳам "Реал"ни енгди, "Интер" "Бавария" билан дуранг қайд этиб, яримфиналга чиқди
Спорт | 02:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

10:54 / 12.03.2025
Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» раҳбарлигига қайтди

20:46 / 19.07.2024
«Ўзбекконцерт» лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткорга чора кўрди

12:39 / 09.10.2023
«Ўзбекконцерт» директори ўзгарди

08:47 / 26.05.2022