14:44 / 11.03.2019
6859
Реклама

Huawei компанияси Брюссел шаҳрида Ахборот хавфсизлиги марказини яратди

Huawei компанияси Брюссел шаҳрида ўз фаолиятини бошлайдиган Ахборот хавфсизлиги ва шаффофлиги марказини (Cyber Security Transparency Centre) яратди. Очилиш маросимида соҳа бошқаруви мутасаддилари, алоқа операторлари, бизнес ва ОАВ вакиллари иштирок этишди, GSMA раҳбарияти ва Бутунжаҳон иқтисодий форуми ташкилотчилари номидан нутқ сўзланди.

“Ахборот хавфсизлиги соҳасида ишонч - бу рақамли дунёда энг асосийси, - дейди Huawei компанияси раиси Кэн Ху (Ken Hu). Ишонч фактларга таяниши, фактлар эса текширилиши, текширув ўз навбатида ягона стандартларга асосланиши керак. Рақамли дунёда ишончли муносабатларнинг самарали модели айнан шундай бўлиши керак деб ҳисоблаймиз”.

Huawei компанияси раиси Кэн Ху (Ken Hu) очилиш маросимида нутқ сўзламоқда

Ҳамкорликка чақирув

All Cloud, маълумотларга интеллектуал ишлов бериш ва дастурий белгиланадиган ечимлар бўйича янги ишланмалар ишлаб чиқиш учун АКТ инфратузилма доирасидаги ахборот хавфсизлиги шароитида жуда мураккаб вазифаларни бажаришга тўғри келади. Консенсус ва техник стандартлар, текширув тизими ва қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг мавжуд эмаслиги ушбу масалани янада чигаллаштиради. Соҳанинг барча иштирокчилари ва бутун жамият ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгар саналади, шунинг учун ушбу масалани биргаликдаги уринишлар билан ҳал этиш талаб этилади.

Шунинг учун Huawei компанияси Брюссел шаҳрида Ахборот хавфсизлиги ва шаффофлиги марказини йўлга қўймоқда. Ушбу марказ давлат муассасалари, техник экспертлар, соҳавий ассоциацияларининг мулоқот ва ўзаро ҳаракат қилишлари учун платформа вазифасини ўтайди ва бу ерда улар рақамли дунёда хавфсизлик масалалари бўйича ягона фикрга кела олишлари мумкин.

Марказда асосий учта масала ҳал қилинади. Биринчидан, марказда Huawei компаниясининг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги стратегиялар ва етказмалар занжиридан тортиб НИОКР, маҳсулотлар ва ечимларгача бўлган комплекс ишланмалари намойиш қилинади. Бу 5G, буюмлар интернети, булутли ҳисоблашлар соҳасида Huawei компаниясининг маҳсулот ва ечимлари ҳисобига хавфсизликни таъминлаш бўйича амалий намуналарни кўрсатиш имконини беради.

Иккинчидан, Марказ компаниялар ва асосий манфаатдор томонлар ўртасидаги ўзаро алоқани соддалаштиради, натижада ахборот хавфсизлиги стратегиялари ва унинг таъминоти бўйича комплекс методика ишлаб чиқиш янада осонлашади. Янги технологияларни жорий қилишни осонлаштириш учун Huawei компанияси хавфсизлик стандартлари ва текшириш механизмларини ишлаб чиқишга ҳисса қўшган ҳолда, соҳавий ҳамкорлар билан ишлашни мақсад қилган.

Учинчидан, Марказ маҳсулот хавфсизлигини синовдан ўтказиш ва текшириш учун платформа вазифасини ўтайди ва Huawei мижозларига қўшимча хизматларни тақдим этади.

Брюсселда Ахборот хавфсизлиги ва шаффофлиги марказининг яратилиши ҳукумат, мижозлар ва бошқа европалик ҳамкорларга маълумотларни ҳимоя қилиш Huawei компаниясининг асосий ўзига хосликларидан бири эканлигини кўрсатиб беради.

Стандартлар ва текширув: ишончли муносабатларни йўлга қўйиш учун самарали модель

Ахборот хавфсизлигининг таъминланиши барча манфаатдор томонлар, жумладан ускуна таъминотчилари, алоқа операторлари ва регуляторлар учун умумий мақсад саналади. Бу борада компания концепцияси - ”Хавфсизлик ёки ҳеч нарса”. Ахборот хавфсизлиги ва шаффофлиги марказлари мижозлар ва бошқа мустақил назорат қилувчи ташкилотларга умумий қабул қилинган стандартлар ва илғор методикаларга мувофиқ объектив, ишончли ва мустақил синовдан ўтказиш хавфсизликни текшириш имконини беради. Ушбу марказларда синовдан ўтказиш учун махсус шароитлар яратилган бўлиб, у ерда мижозлар ва бошқа ташкилотлар Huawei компаниясининг маҳсулотлари, дастурий таъминоти, техник ҳужжатлаштириш, синов воситалари ва мижозларга зарурий техник ёрдам кўрсатиш хизматидан фойдаланишлари мумкин.

”Рақамли дунёда ахборот хавфсизлигига тегишли бўлган одамлар ташвишини яхши тушунамиз. Ушбу масаланинг ечими ҳамфикрлиликдан бошланади ва айнан шу мақсадда биз марказимизни очяпмиз. Стандартлар, текшириш механизмлари ва янги хавфсизлик технологиялари ишлаб чиқиш соҳасида янада яқин ҳамкорлик қилиш учун давлат мутасаддилари, стандартлаштирувчи ташкилотлар ва мижозларни таклиф қиляпмиз. Ҳамкорликда ишлаш орқали биз нарх шаклланишининг бутун занжири давомида хавфсизлик тизимлари самарадорлигини оширишимиз ва ишончли муносабатлар ўрнатишга ёрдам беришимиз мумкин”, дейди Кэн Ху.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top