Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия Huawei ва ZTE’ни хавфсизликка таҳдид сифатида белгилади
Брюссел Европа Иттифоқи мамлакатларини хавфсизликка таҳдид туфайли Хитойнинг Huawei ва ZTE компаниялари маҳсулотларидан фойдаланмасликка чақирди.
Хитойнинг Huawei ва ZTE телекоммуникация компаниялари ускуналаридан 5G тармоқларида фойдаланиш Европа Иттифоқи учун бошқа ускуна етказиб берувчилар маҳсулотларига нисбатан «сезиларли даражада юқори хавф» туғдириши мумкин, дея маълум қилди Европа комиссияси. 15 июнь, пайшанба куни Еврокомиссия веб-сайтида Хитой компаниялари ускуналари билан ишлашда Европа Иттифоқининг хавфсизлик жиҳатларига эътибор қаратувчи «5G киберхавфсизлик қадамлари» ҳақидаги баёнот эълон қилинди.
5G тармоқлари ички бозор фаолиятига, шунингдек, Европа Иттифоқидаги ижтимоий ва иқтисодий функцияларга таъсир қилувчи муҳим инфратузилма ҳисобланади, деб таъкидлайди Брюссел. Шуларни инобатга олган ҳолда, ҳужжатда «мобил алоқа ускуналарининг айрим етказиб берувчилари» томонидан юзага келадиган Европа Иттифоқи хавфсизлиги юзасидан «жиддий хавотирлар» қайд этилган.
Айрим Европа Иттифоқи давлатлари бундан олдин Huawei ва ZTE’дан ускуналар сотиб олишдан бош тортган. Бунга Европа Иттифоқида 5G Toolbox - миллий мобил тармоқларни жосуслик ва диверсия ҳаракатларидан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар рўйхатини яратиш ёрдам берди. Брюссел ушбу давлатларнинг ҳаракатларини ижобий баҳолади ва Еврокомиссия «келажакда ушбу икки компания ускуналари хизматидан воз кечишини» билдирди.
Европа Иттифоқининг ички бозор бўйича комиссари Тьерри Бретон барча Европа Иттифоқи давлатларини бир хил чоралар кўришга чақирди. «Биз ўз манфаатларимизга қарши қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган қарамликни сақлаб қола олмаймиз», деди Бретон.
Мавзуга оид
13:00 / 14.05.2026
Huawei Digital Power “Ўзбекистон Энергетика ҳафталиги – 2026 (UEW)”да яшил инновацияларни илгари сурмоқда
15:00 / 13.03.2026
“Huawei MWC Barcelona 2026”да саккизта GLOMO мукофотини қўлга киритди
14:24 / 11.03.2026
Еврокомиссия раҳбари: атом энергиясидан воз кечиш — “стратегик хато”
11:21 / 28.02.2026