22:38 / 11.03.2019
4898

Исроилда смартфондан кўзини узмайдиганлар учун махсус ўтиш жойлари пайдо бўлди

Фото: Global Look Press

Исроилнинг Тель-Авив шаҳри марказида ёруғлик диодли чироқлардан ташкил топган пиёдалар  ўтиш жойи пайдо бўлди. Бу кўчаларда смартфонларига муккасидан кетган ҳолда юрувчи одамларни хавфдан сақлаш мақсадида киритилган.

Янги ўтиш жойи шундай ишлайдики, у светофор билан бир вақтда рангини ўзгартиради.

“Шу сабабли пиёда кетаётганда пастга, смартфон экранига қараб кетишга одатланган одамлар йўлдан қачон ўта олишларини биладилар”, деб айтилган шаҳар мэрлигида.

Шаҳар маъмуриятида таъкидланишича, агар тажриба муваффақиятли ўтса, унда бундай ўтиш жойлари шаҳарнинг қолган ҳудудларида ҳам ўрнатилади.

Top