13:03 / 13.03.2019
9383

Тошкент шаҳар ИИББ тезкор қўнғироқлар учун иккита қўшимча телефон рақами ажратди 

Фото: KUN.UZ

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари гоҳида “102” рақамига қўнғироқ қилиб бўлмаслиги, баъзида “банд” бўлса, баъзида операторлар қўнғироққа жавоб беришмаслиги ҳақида маълум қилишди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, “102” тезкор рақамига қўнғироқларни қабул қилиш ва ушлаб туриш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Ишлар тугагунига қадар, фуқаролар қулайлиги учун навбатчилик қисмида иккита қўшимча телефон рақамлари ажратилди. Уларга қўнғироқ қилиб, ҳодиса ва жиноятлар ҳақида хабар бериш мумкин.

Рақамлар: 71-232-30-40 ва 71-232-40-50. Билдирилишича, ҳар қандай мурожаат бўйича чоралар тезда кўрилади.

Top