02:36 / 14.03.2019
6070

Трамп Boeing 737 Max самолётларида парвозларни амалга оширишни тўхтатишни буюрди

Фото: REUTERS/Jonathan Ernst

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг фуқаролик авиацияси федерал бошқармасига Эфиопиядаги авиаҳалокат сабаблари аниқлаштирилмагунча Boeing 737 Max 8 ва Max 9 самолётларида парвозларни амалга оширишни дарҳол тўхтатиш топшириғини берди.
 
Бугунги кунга келиб камида 45 та давлат Boeing 737 Max самолётларидан фойдаланишни тўхтатди. АҚШ корпорацияси бутун дунё бўйлаб буюртмачиларга ушбу моделдаги самолётлардан 385 та етказиб берган, улардан бевосита 344 таси Эфиопияда ҳалокатга учраган 737 Max 8 модификациясидаги самолётлардир.

Top