11:49 / 19.03.2019
11276

Бутун дунё бўйлаб Wi-Fi ўтказишни хоҳлаётган стартап 1,25 млрд долларлик инвестицияларни жалб қилди

Фото: OneWeb

Британиянинг OneWeb стартапи 1,25 млрд доллар миқдорида молиялаштиришни жалб этди, ҳозирда стартапга инвестициялар миқдори 3,4 миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда OneWeb Twitter’даги саҳифасида хабар берди, деб ёзмоқда Inc. Russia.

OneWeb’нинг ваъда қилишича, 2021 йилга келиб симсиз интернет мавжуд бўлмаган жой Ерда қолмайди. Компанияга Япониянинг Softbank медиакорпорацияси, Мексиканинг Grupo Salinas конгломерати, АҚШдан венчур фонди ва Руанда ҳукумати инвестиция киритди.

28 февраль куни «Союз-СТ-Б» ракета ташувчиси Француз Гвианасидаги Куру космодромидан Ер орбитасига Британия компаниясига тегишли олтита сунъий йўлдошни олиб чиқди. OneWeb «Союз» ракеталарида Куру, Бойқўнғир ҳамда Восточний космодромларидан 21та сунъий йўлдош тизимини учириш бўйича шартнома имзолаган. «Роскосмос» «УанВэб» МЧЖ қўшма корхонасида назорат улушига (51%) эгалик қилади. Кутилишича, Британия компанияси Ер орбитасига жами 900та сунъий йўлдош учиради.

2019 йил октябрь ойидан бошлаб OneWeb ҳар ой 30та сунъий йўлдош учиришни режалаштирмоқда, бу Ер орбитасида 650та сунъий йўлдошдан иборат тармоқни яратиш учун керак, дея хабар беради Bloomberg. Сунъий йўлдошлар ҳамма жойни юқори тезликдаги интернет билан таъминлайди: самолётлар ва круиз лайнерларидан мактаблар, тез ёрдам марказлари ҳамда уйларгача.

Top