Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда йўловчиларнинг самолётда Wi-Fi’дан фойдаланишига рухсат берилди
Эълон қилинган шартларга кўра, самолёт командири йўловчиларнинг қурилмалари авиа режимида бўлган ҳолатда уларга бортдаги Wi-Fi тармоғидан фойдаланишга рухсат бериши мумкин.
Ҳиндистон ҳукумати йўловчиларнинг самолётда Wi-Fi’дан фойдаланишига рухсат берди. Бу ҳақда The Economic Times нашри хабар берди. Шундай қилиб, фақат Шимолий Корея парвоз вақтида ушбу технологиядан фойдаланиш тақиқланган давлат бўлиб қолмоқда.
Эълон қилинган шартларга кўра, самолёт командири йўловчиларнинг қурилмалари авиа режимида бўлган ҳолатда уларга бортдаги Wi-Fi тармоғидан фойдаланишга рухсат бериши мумкин.
Бу қоида ноутбук, смартфон, ақлли соат ва бошқа қурилмаларга тааллуқли. Шунингдек, ҳаво кемаси тегишли сертификатга эга бўлиши лозим.
Қайд этилишича, маҳаллий авикомпаниялар ушбу хизматга керакли инфратузилмани яратиши учун вақт керак бўлади.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026