15:36 / 21.03.2019
82918

Қозоғистон янги президентининг илк хорижий ташрифи қайси давлатга бўлиши ойдинлашди

Фото: Владислав Воднев

Қозоғистон янги президенти Қосим-Жомарт Тоқаев яқин вақт ичида Россияга ташриф буюради. Бу ҳақда Кремль хабарида айтилган. Аввалроқ, Россия етакчиси Владимир Путин Нурсултон Назарбоев ва Тоқаев билан телефон орқали мулоқот ўтказганди.

Таъкидланишича, Путин Қосим-Жомарт Тоқаевни давлат раҳбари лавозимига киришгани билан табриклаб, унга муваффақиятлар тилаган.

«Қозоғистон-Россия ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш бўйича қалин муносабатлар ва яқин вақт ичида Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Россия Федерациясига ташрифини ташкиллаштириш тўғрисидаги келишувга эришилди», - дейилади хабарда.

20 март куни Қозоғистон Сенати раиси Қосим-Жомарт Тоқаев қасамёд келтирди ва мамлакат президенти лавозимига киришди.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон Республикаси президенти лавозимига киришгани муносабати билан самимий табриклаб, давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятида муваффақиятлар тилаган.

Top