23:55 / 21.03.2019
56601

«Севги изтироби» сериалидаги роли билан танилган актёр Каан Урганжиўғли Ўзбекистонга келди

Таниқли турк актёри Каан Урганжиўғли «Барон-2» фильмининг Ўзбекистонда тасвирга олинадиган эпизодларида қатнашиш учун Тошкентга етиб келди.

Маълумот учун, Каан Урганжиўғли 1981 йилнинг 8 май санасида Туркиянинг Измир шаҳрида туғилган. АҚШда коллежни тамомлаган Урганжиўғли 2000 йилда Истанбулга қайтган ва Мармара университетининг Молия факультетини тамомлаган. 

Актёрлик фаолиятини 2002 йилда «Қораўғлон» фильмида бош роль ижроси билан бошлаган. Ўзбек томошабинларига «Севги изтироби» сериалидаги Амир Кўзжиўғли роли билан танилган актёр хориж фильмлари ва сериалларидаги иштирокини 2018 йилдан Amazon Video платформасининг «Жек Райан» сериалидан бошлади.

Эслатиб ўтамиз, режиссёр Рустам Саъдиев томонидан олинаётган «Барон-2» фильми Ўзбекистон, Россия, Туркия ва Миср Араб Республикаси ҳудудида суратга олинмоқда. Кинолойиҳага Ҳолливуд актёрлари, шунингдек Туркия, Россия ва Қозоғистондан таниқли актёрлар жалб этилган.

Хусусан, турк актёрлари – Каан Урганжиўғли, Сафо Зенгин, Мурод Ойдин, машҳур қозоқ актёри Тауекел Мусилим «Барон-2» фильмида роль ижро этишмоқда. 

Kun.uz мухбирининг Рустам Саъдиев билан «Барон-2» ва ўзбек киноси тўғрисидаги суҳбатининг тўлиқ шаклини YouTube ва Mover’даги саҳифаларимизда кўришингиз мумкин.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Top