09:15 / 30.03.2019
37134

Кўплаб эътирозларга сабаб бўлган ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан олиб ташланди

Фото: Getty Images

Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинадиган мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларининг контракт қийматини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинганди

Унда экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назорат ўрнатиш, жумладан, мева-сабзавотларнинг 38та позицияси ва тўқимачилик маҳсулотларининг 147та позицияси бўйича “тавсия этиладиган” экспорт нархларни белгилаш таклиф қилинган. Ушбу нархлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сайтида мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича ҳар ўн кунликда, тўқимачилик маҳсулотлари бўйича ҳар ойда эълон қилиниб борилиши ҳам назарда тутилаётган эди.

Мазкур ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик, айниқса, деҳқонлар, фермерлар, боғбонлар, тадбиркорлар ва экспертлар ўртасида турли эътирозларга, ҳақли саволларга сабаб бўлди.

“Халқ сўзи” нашрининг ёзишича, 28 март куни инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг ишбилармонлар ва экспертлар билан мулоқотида ҳам ушбу қарор лойиҳаси танқидий таҳлил этилган. 

Жумладан, ҳужжатда экспортчилар учун бизнес юритиш шароити, якунда мамлакат ичкарисида ҳам нархлар шаклланишига сезиларли таъсир ўтказадиган жиҳатлар мавжудлиги айтиб ўтилган.

Якунда тадбиркорлар ва экспертлар томонидан салбий муносабат билдирилган ушбу ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик назоратидан олиб ташлаш бўйича қарор қабул қилинди, дейилади хабарда.

Top