08:38 / 01.04.2019
36387

Самарқандда жиянини тарбиялаб қўймоқчи бўлган ака-ука унинг умрига зомин бўлди

2019 йил 29 март куни Навоий вилояти Хатирчи тумани Урганжи қишлоғида яшовчи Ҳ.Х., Учқудуқ тумани Йўлчилар қўрғони Дев маҳалласида яшовчи акаси З.Х. билан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани Кўмир қишлоғида яшовчи опаси Д.Х.нинг уйига келган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у ерда ака-укалар вояга етмаган жияни Б.А.ни тарбиялаш мақсадида танасининг турли жойларига таёқ билан уриб, жароҳат етказганлар. 

Оқибатда боланинг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли уни бошқа хонага олиб чиқиб, ётқизиб қўйганлар.

Натижада Б.А. олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган, дейилади хабарда. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ака-укалар ушланганлар. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилади.

Top