19:30 / 08.04.2019
8782

Ҳиндистондаги ҳукмрон партия Кашмир аҳолисининг алоҳида мақомини бекор қилмоқчи

Ҳиндистондаги "Бхаратия жаната парти" (БДП) ҳукмрон партияси мамлакатдаги сайловларда ғалаба қозонадиган бўлса конституциянинг 35А моддасида белгиланган Жамму ва Кашмир аҳолисининг алоҳида мақомини бекор қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда India Today журнали хабар қилди.

Партиянинг фикрича, мазкур модда Жамму ва Кашмирдаги доимий аҳоли бўлмаганларни камситиш ҳисобланади ва штат ривожланишига халақит беради.

Мамлакат конституциясининг 35А моддасига мувофиқ, Жамму ва Кашмирнинг доимий аҳолиси кўчмас мулк сотиб олиш ҳамда штатда давлат лавозимларини эгаллашда алоҳида ҳуқуққа эга. Reuters агентлигининг маълумотига кўра, партия ташаббуси штат аҳолисининг танқидига учраган.

Ҳиндистонда парламент қуйи палатасига сайловлар 11 апрелдан 19 майгача бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Top