17:13 / 11.04.2019
6652

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» раҳбари ўзи таълим олган мактабга китоблар тўпламини совға қилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, ҳар бир раҳбарни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишга даъват этган эди.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК раиси Тоҳиржон Жалилов Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги ўзи таълим олган 2-сон умумтаълим ўрта мактабида бўлиб, шахсий кутубхонасидан мактаб кутубхонасига китоблар тўпламини совға қилди.

Мулозим мактабга ташрифи давомида ўқитувчилар, ходимлар ва ўқувчилар билан китобнинг инсон дунёқараши, чуқур билим ва маънавияти шаклланишидаги аҳамияти хусусида ҳам суҳбатлашиб олди.

Шунингдек, Тоҳиржон Жалилов мактабнинг энг илғор ўқувчисига ўзи учун қадрли бўлган Филип Котлернинг «Маркетинг асослари» китобини совға қилди. 

Китоб – маънавият қўри, эзгулик ва тўкислик асосидир. Яхши китоб – жон озиғи. Бу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ аждодларимизга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир.

Top