14:21 / 15.04.2019
7030

Зафар Полвонов «атиги» битта гол урган ва «Локо» ғолиб бўлган ўйиндан фотогалерея

Суперлига 4-турининг қизиқарли ўйинларидан бири Тошкент Темирйўл муҳандислари институти стадионида ўтказилди. Амалдаги чемпион «Локомотив» ўтган турда 7 та гол урган ОКМКни қабул қилиб, ирода кўрсатди ва ғолиб бўлди.

Аввалига олмаликлар 3-дақиқанинг ўзидаёқ гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Ўтган турда «Қўқон-1912» дарвозасига 5 та гол урган Полвонов бу гал «атиги» битта гол урди ва бу гол ғалаба учун етарли бўлмади. «Локо» биринчи бўлим охирида иккита гол уриб, ғалабани илиб кетди.

Бу ўйинда Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ сардорлари ўзаро тўқнашганини таъкидлаш керак. Андрей Фёдоров ҳамда Миржалол Қосимов ўз вақтида миллий жамоамиз сардорлари бўлишган. Икки собиқ сардорнинг майдондаги мураббий сифатидаги тўқнушувини эса миллий жамоанинг собиқ мураббийи Вадим Абрамов стадионда кузатди. Чунки кейинги турда «Бунёдкор» айнан ОКМК билан ўйнайди.

Tribuna.uz мухбири ўйинни стадиондан кузатди ва воқеаларни кадрга муҳрлади. Қуйида «Локомотив» - ОКМК ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


 

Суратлар муаллифи: Маъруфжон Асқаров.

Мавзу
Суперлига
8 март куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсумига - Суперлига-2019 турнирига старт берилди
Барчаси
Top