Ўзбекистондаги энг йирик компаниялар IPO ўтказади. НКМКнинг 5 фоизгача, ОКМКнинг 7 фоизгача акцияси сотувга қўйилади
Ўзбекистондаги энг йирик компаниялар, мамлакатнинг энг катта солиқ тўловчилари – Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари IPO'га чиқади. Уларнинг 5 фоизгача акцияси халқаро фонд бозорида, шунингдек, ОКМКнинг яна 2 фоиз акцияси маҳаллий фонд бозорида сотувга чиқарилади. “Ўзбекгидроэнерго” ва “Ўзбектелеком” АЖ акцияларининг ҳам 7 фоизгача қисмини оммавий таклиф йўли билан сотиш кўзда тутилган.

Фото: ngmk.uz
“Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 7 та йирик компаниядаги давлат улушлари пофессионал консултантларни жалб қилган ҳолда, 2025 йилнинг охиригача халқаро бозорда оммавий савдоларга чиқарилади:
- “Иссиқлик электр станциялари” АЖ
- “Деҳқонобод калий заводи” АЖ
- “Ўзбекинвест ЭИСК” АЖ
- “Ўзагросуғурта” АЖ
- “Inter Hotel” МЧЖ
- “Самарқанд автомобил заводи” МЧЖ
- “Тошкент металлургия заводи” МЧЖ
Бундан ташқари, гигант компаниялар бўлмиш Навоий ва Олмалиқ кон металлургия комбинатлари, “Ўзбекгидроэнерго” ва “Ўзбектелеком” АЖ акцияларининг 5 фоизгача қисми бирламчи (IPО) ёки иккиламчи (SPО) оммавий таклиф воситалари орқали 2025 йил охиригача халқаро фонд бозорларига чиқарилади.
Аввалроқ юқоридаги қарор билан бир кунда имзоланган бошқа бир қарор асосида, 12 та йирик корхонадаги давлат улушининг бир қисми оммавий савдога чиқарилиши ҳақида хабар берилганди. Бу икки қарорни бирлаштириб айтганда, ОКМК, “Ўзбекгидроэнерго” ва “Ўзбектелеком”нинг 2 фоиз улуши маҳаллий фонд бозорида, 5 фоизгача улуши эса хорижий фонд бозорида сотувга қўйилади.
IPO нима?
IPO (инглиз тилидан олинган – Initial Public Offering) – акциядорлик жамияти акцияларини бирламчи ошкора таклиф этиш деган маънони билдиради. Яъни акцияларнинг чекланмаган шахслар орасидаги дастлабки сотуви ва дастлабки таклиф қилинишидир. IPO’ни ўтказишдан асосий мақсад – корхонани ривожлантириш учун кенг доирадаги инвесторлардан капитал жалб қилиш ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
22 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:15
-
Bloomberg: Макрон муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказиши мумкин
Жаҳон | 22:10
-
«Толибон» энди Россияда террор гуруҳи эмас. Ҳаракат аср бошида Россияга жиҳод эълон қилганди
Жаҳон | 21:47
-
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
Жаҳон | 21:45
Мавзуга оид

15:39 / 18.04.2025
Fitch Ratings: Ўзбекистоннинг учта давлат банкини хусусийлаштириш яна кечиктирилиши мумкин

21:36 / 01.04.2025
“Кварц” давлат ихтиёрига қайтарилганига изоҳ берилди

12:27 / 01.04.2025
2 йил олдин сотилган “Кварц” АЖ яна давлат назоратига қайтди

16:21 / 27.03.2025