16:24 / 16.04.2019
14077

Aston Martin ўзининг биринчи электрокарини намойиш этди. У ҳақида 2015 йил эълон қилинганди

Фото: Aston Martin

Шанхайдаги автосалонда Aston Martin компанияси ўзи томонидан ишлаб чиқарилган биринчи электрокарни намойиш этди. Бу седан бўлиб, Rapide E номини олди.

Фото: Aston Martin
Фото: Aston Martin

Автомобиль 65 киловатт батарея билан жиҳозланган. Ишлаб чиқарувчининг баёнотига кўра, автомобиль бир зарядда «200 чақиримдан ошиқроқ» масофани босиб ўтиши мумкин. Моторнинг кучи тахминан 600 от кучига тенг, максимал тезлик соатига 250 километрни ташкил этади.

Фото: Aston Martin

Aston Martin Rapide E’дан фақат 155 нусха ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Машина нархи ҳозирча эълон қилинмади.

Rapide E ҳақида биринчи марта 2015 йилда эълон қилинди. Шундан сўнг, Aston Martin харажатларни қисқартириш глобал дастурини қабул қилди, бунинг натижасида лойиҳа музлатилди. 

Top