20:43 / 16.04.2019
5185

Экспортни рағбатлантириш ҳамда Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентликларига раҳбарлар тайинланди 

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигига раҳбарлар тайинланди. 

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, Олимжон Камилович Қаюмов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг директори этиб тайинланди.

Шунингдек, Қаҳрамон Юсуфханович Камолов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигининг директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳайъати аъзолари таркиби тасдиқланганди.

Top