14:16 / 16.04.2019
40225

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш ускунаси мавжуд ДХМ рўйхати маълум қилинди

Фото: Иишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Давлат хизматлари агентлигининг эслатишича, ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига соддалаштирилган тартибда алмаштириш 2020 йил 31 декабрга қадар давом этади.

Бугунги кунда мазкур хизмат республика бўйлаб 10 дан ортиқ Давлат хизматлари марказлари ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари ва бўлимларида кўрсатилади.

“Давлат хизматлари агентлиги ходимлари ҳамиша соҳани такомиллаштириш устида ишларни олиб боришади. Бунинг натижасида, Сизларга қулайлик яратиш ҳамда навбатларни олдини олиш мақсадида, бугунги кунда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун аризани my.gov.uz портали орқали юбориш йўлга қўйилди”, - дейилади эслатмада.

Марказларда хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 70% миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб барча Давлат хизматлари марказлари экстерриториал тамойили асосида хизмат кўрсатишади. Яъни, доимий яшаш жойидан қатъий назар, давлат хизматларини исталган ДХМдан олиш имкони мавжуд.

Қуйида эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш ускунаси мавжуд Давлат хизматлари марказлари рўйхати ҳавола этилади:

Top