12:30 / 17.04.2019
20544

Андижонда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор жаримага тортилди

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларини мажбурий меҳнатга жалб қилган директор маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Андижон вилояти Избоскан туманидаги 7-сонли мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳолати Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текширилган.

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра мажбурий меҳнат ҳолати тасдиқланган. 

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Андижон вилояти Избоскан тумани 7-сонли мактаб директори А.У. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка ва ЭКОИҲнинг 3 баробари миқдорида жаримага тортилган.

«Агар мажбурий меҳнат ҳолатларига дуч келсангиз, 71-200-06-00 телефон рақамлари ёки @mehnathuquqbot телеграм боти орқали бизларга хабар беринг», - дейилади хабарда.

Маълумот учун: МЖтК, 51-модда. Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлов. Қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш — энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Top