16:16 / 25.04.2019
6922

Осиё—Океания чемпионати ғолиблари Тошкентга етиб келди. Улар тантанали равишда кутиб олинди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

24 апрель куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида дзюдо бўйича Осиё—Океания чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган спортчилар тантанали кутиб олинди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу маросимда Ўзбекистон дзюдо федерацияси,  Мудофаа вазирлиги спорт клуби, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

20—23 апрель кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида ўтказилган чемпионатда Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзолари ҳам қатнашиб, миллий терма жамоа ҳисобига медаллар шодасини қўшиб қўйган. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Аёллар ўртасида кечган беллашувларда Диёра Келдиёрова (-52 кг) олтин медални қўлга киритган бўлса, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи Гулноза Матниёзова (-70 кг) ҳамда Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) кумуш медал соҳибига айланди. Ҳикматилло Тўраев (-73 кг) ва Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг) бронза медаллари билан қайтишди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Ҳарбий оркестр садолари остида кутиб олинган спортчилар жаҳон ареналарида қўлга киритган ғалаба ва совринлари билан муборакбод этилди», дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Top