Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахмал туманидаги санатория йўналишига ўрнатилган блок-пост хизмати тўсатдан текширилди
Округ қўмондонлиги томонидан тасдиқланган режага асосан, “ноқонуний қуролланган кичик гуруҳ” енгил автомобилда ҳаракатланиб, вақтинча ташкил этилган блок-постни бузиб ўтади ва тезкорлик билан яширинади.
Фото: Ғайрат Мадраҳимов
Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан Жиззах вилояти, Бахмал туманидаги санатория йўналишига ўрнатилган блок-пост хизмати тўсатдан текширилди. Бу ҳақда Kun.uz’га ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди.
Округ қўмондонлиги томонидан тасдиқланган режага асосан, “ноқонуний қуролланган кичик гуруҳ” енгил автомобилда ҳаракатланиб, вақтинча ташкил этилган блок-постни бузиб ўтади ва тезкорлик билан яширинади.

Блок-постда навбатчилик қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг тўсиқ бузиб ўтилгандан кейинги тактик ҳаракати, руҳий ҳолати ва тезкор тадбирларни ҳамкорликда бажариш амалиёти кўриб чиқилди.

Тўсиқ бузилганидан сўнг шахсий таркиб икки гуруҳга бўлиниб ҳаракатланди. Жанговар техникада таъқибга олинган “ноқонуний қуролланган гуруҳ” машинасини 20 дақиқадан сўнг иккинчи гуруҳ техникаси пистирмада кутиб олди.
Енгил автоулов портлашдан кейин издан чиқиб тўхтади. Қўлга олиш гуруҳи жиноятчиларни қуролни ташлаш ҳақида огоҳлантирди. Аммо бу фойда бермагач, ҳарбийлар ҳужумга ўтди.
Гуруҳдан 2 та АК-74 қуроли, 1 та Макаров пистолети ва портловчи моддалар ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
Бу каби ўқув машғулот кўринишидаги тўсатдан текширув тадбирлари Самарқанд ва Жиззах гарнизонидаги блок-постларда ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.











Мавзуга оид
11:48 / 19.03.2026
Мадуронинг сафдоши Венесуэла Мудофаа вазирлигини бошқаришдан четлатилди
07:20 / 14.02.2026
Мудофаа учун 1 киши ҳисобига сарф: етакчи давлатлар рўйхати
18:21 / 10.01.2026
Атака – ҳамла, лагер – жамлоқ. Мудофаа соҳасига оид атамаларнинг ўзбекча муқобили таклиф этилмоқда
16:31 / 16.07.2025