22:00 / 26.04.2019
21750

Фото: Қўшработда автомобиль йўлининг ярми ўпирилиб тушди, ЙҲХХ вазиятни эътибордан четда қолдирди

Фото: «Халқ сўзи»

Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги Шована қишлоғида автомобиль йўлининг тенг ярми ўпирилиб тушган, деб хабар бермоқда «Халқ сўзи».

Йўл сой ёқалаб ўтган бўлиб, суратларда кўриш мумкинки, шу кунларда ёғиб ўтган тинимсиз ёмғирлар оқибатида сув сатҳи кўтарилиб, лойқаланиб оқмоқда.

Маҳаллий аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, янада торайиб қолган автомобиль йўлида хавфсизликни таъминлаш учун ҳеч қандай ЙҲХХ ходимлари келмаган.

Фото: «Халқ сўзи»
Фото: «Халқ сўзи»
Фото: «Халқ сўзи»
Фото: «Халқ сўзи»
Top