09:10 / 28.04.2019
10587

Допингда ушланган Олимпия чемпиони медалларини қурол билан ҳимоя қилишидан огоҳлантирди

Фото: Phil Noble / Reuters

1500 метрга югуриш бўйича икки карра Олимпия чемпиони Асбел Кипроп Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмасига (IAAF) қурол билан таҳдид қилди. У бу ҳақдаги видеомурожаатини твиттерда жойлаштирган.

Кениялик спортчи аксилдопинг қоидаларини бузгани учун 4 йилга мусобақалардан четлатилган. У ўз юртида полиция зобити ҳисобланади ва шу сабабли қуролга эгалик қила олади. “Миллий полиция хизмати мени ҳозироқ бўшатиши учун илтижо қиламан. Йўқса, мен адолат қарор топиши учун қуролимни қўллайман”, деб айтган Кипроп.

У, шунингдек, IAAF’га келиб медалларни олиб кетишни таклиф қилган.

Спортчининг 2018 йил майида топширган намунасида допинг аниқланган. Унинг четлатилиши 2018 йил 3 февралидан бошлаб ҳисобга олинади. Спортчининг ўзи қарордан норозилик билдириб, таҳлиллари алмаштириб қўйилганини айтиб келади.

 

Top