15:04 / 29.04.2019
6611

Ҳукуматнинг давлат активларини бошқариш тизими бўйича янги қарори қабул қилинди

Фото: AFP

Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги телеграм канали.

Қарорга мувофиқ, хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари аъзолигига номзодларни кўрсатиш: 

устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятлари бўйича – бош вазир ёки унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан;

устав капиталида давлат улуши 50 фоизгача бўлган хўжалик жамиятлари бўйича – ҳукуматнинг тегишли котибиятлари билан келишган ҳолда кўрсатилади.

Давлат ташкилотлари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, ходимлари бўлган кузатув кенгашлари аъзоларига бир чоракда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан кўп бўлмаган ҳақ тўланади.

Top