Давлат иштирокидаги корхоналар “сот ёки тушунтир” тамойили асосида камайтирилади
2024 йил ноябр ойига қадар давлат эгалик қиладиган 29 мингта корхона фаолияти таҳлил қилиниб, улар истиқболини белгилаш бўйича гуруҳларга ажратилади. Бу “сот ёки тушунтир” тамойили асосида амалга оширилади.
2024 йил ноябр ойига қадар иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш мақсадида “Сот ёки тушунтир” тамойилига асосан, давлат улуши мавжуд корхоналар сонини камайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Бу – президент фармони билан тасдиқланган 2024 йилги давлат дастурида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, давлат улуши мавжуд 2 мингдан ортиқ корхона, 1 мингта тизим корхонаси ва 26 мингдан ортиқ давлат муассасаси фаолиятини таҳлил қилиб, улар натижаларга кўра қуйидаги гуруҳларга ажратилади:
- қайта ташкил этиладиган (хўжалик жамиятига, муассасага, филиалга айлантириладиган ёки қўшиб юбориладиган);
- давлат мулкига эгалик қилиш мезонларига мос келмайдиган;
- рақобат ривожланган соҳаларда фаолият юритаётган;
- хусусийлаштириладиган;
- белгиланган тартибда тугатиладиган истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналар.
Лойиҳада давлат иштирокидаги корхоналар, уларнинг таркибидаги корхоналар ва давлат муассасаларини қайта ташкил этиш, хусусийлаштириш ва тугатиш орқали давлат иштирокидаги корхоналарни қисқартириш масалалари назарда тутилади.
Аввалроқ, Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинганди. Қонун билан давлат мулкини хусусийлаштириш тартиби ва усуллари белгиланди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
17:48 / 26.04.2024
12 та йирик корхонадаги давлат улушининг бир қисми оммавий савдога чиқарилади
14:38 / 15.03.2024
Perfectum хусусийлаштирилгани маълум бўлди
21:04 / 10.01.2024
“Ўзбеккўмир”ни ишончли бошқарувга бериш муддати яна узайтирилди
19:05 / 02.12.2023