16:33 / 29.04.2019
8387

Ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига эълон қилинган бойкот 2020 йил бошида бекор қилиниши мумкин

Фото: Ўзтўқимачиликсаноат

Cotton Campaign халқаро коалицияси йирик брендларнинг Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларига нисбатан бойкотини 2020 йил бошида бекор қилиши мумкин, деб маълум қилди «Ўзтўқимачиликсаноат» бошқарув раиси Илҳом Ҳайдаров.

«Ҳозирда пахта маҳсулотига нисбатан эълон қилинган бойкот бекор қилиниши учун кичик деталлар қолди. Ҳамкорларимиз бу 2020 йил бошида юз бериши мумкинлигини айтишди», – деди Ҳайдаров.

Унинг сўзларига кўра, ҳамкорлар бу йилги ҳосилни ҳам кузатишни исташмоқда. Эслатиб ўтамиз, 25 март куни АҚШ Меҳнат департаменти Ўзбекистонда етиштирилган пахтани мажбурий ёки болалар меҳнати воситасида етиштирилган маҳсулотлар «қора рўйхати»дан чиқарганди

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг февралида дунёдаги машҳур 310 брендни бирлаштирган Cotton Campaign Ўзбекистон ҳукумати расмийлари билан учрашган, 2018 йилда Ўзбекистон пахта далаларида меҳнатга мажбурлаш ҳолатлари кескин камайганини эътироф этган ҳолда, тўлиқ ва батамом барҳам берилмаганини билдирган, ҳукумат мажбурий меҳнатни тугатиш борасида сезиларли ишлар қилган бўлса-да, уни тугатолмагани учун ўзбек пахтасига бўлган бойкотни ўз кучида қолдирганди.

Top