18:15 / 01.05.2019
8246

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг Сурхондарёга ташрифи 30 апрель куни бошланган эди.

Бугун, 1 май куни давлат раҳбари Термиз шаҳрида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашди. Сессия давомида Тўра Боболов вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги замонавий тикувчилик корхонаси ва инновацион кўчма кинотеатр лойиҳаси билан танишди.

Top