17:16 / 03.05.2019
18448

Ўзбекистон мусулмонлари идораси рўза тутиш билан боғлиқ саволларга жавоб берувчи колл-марказ ташкил этди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларига уламоларнинг тун-у кун жавоб бериш тизими жорий этилди. Бу ҳақда диний идора матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, мўмин-мусулмонлар 3 майдан 3 июнга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин (ибодат вақтларидан ташқари). 

Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин: 90 9026910, 90 9170580.

Аёллар учун эса 93 5752832 рақами ташкил этилган. (фақат соат 8:00 дан 18:00гача).

Top