14:26 / 11.05.2019
40406

Тошкентда ноқонуний хориж валютасига уй сотиб олган шахс ва уйни сотган фуқаро қўлга олинди

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда республика ҳудудида ноқонуний валюта айирбошлаш ва ноқонуний хориж валютасига савдо қилиш ҳолатларига қарши фаол тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, куни кеча фуқаро Р.Т. 25 минг АҚШ доллар эвазига пойтахтнинг Чилонзор туманида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Л.дан 2 хонали хонадон сотиб олиш вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан юқоридаги фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 177- (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва 189-моддалари (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, тергов-суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Top