11:18 / 14.05.2019
25992

Тошкентда йўл талашган икки ҳайдовчининг жанжали жиноий иш очилишига олиб келди

Иллюстратив фото

24 апрель куни соат 11:30да Чилонзор туманида “Нексия-2” русумли автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли О.Ч. Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб ҳаракатлана туриб, “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Х.И. билан жанжаллашиб қолган.

Тошкент ИИББ хабарига кўра, келишмовчилик ҳайдовчилар бир-бирларига йўл бермаганликлари сабабли юзага чиққан. Жанжаллашиш вақтида О.Ч. Х.И.ни урган. 

Суд-тиббий экспертиза маълумотларига кўра, Х.И.га ўрта оғирликдаги тан шикастлари етган. О.Ч.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (“Безорилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Сиздан йўл ҳаракатининг барча иштирокчиларини ҳурмат қилишни сўраймиз”, - дейилади ИИББ хабарида.

Top