15:57 / 15.05.2019
5109

Самарқанд вилояти ва Хитойнинг Чонгцинг шаҳри ўртасида англашув меморандуми имзоланди

14 май санасидан бошлаб Хитой Халқ Республикасининг Чонгцинг шаҳрида Шангҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг минтақалар раҳбарлари иштирокидаги иккинчи форум бўлиб ўтмоқда.

Ушбу форум ишида Республикамиз вакиллари таркибида Самарқанд вилояти делегацияси ҳам иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда Kun.uz’га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Хитойга ташриф давомида 14 май куни Самарқанд вилояти делегацияси аъзолари Чонгцинг шаҳри мэри Танг Лиангчжи томонидан расмий қабул қилинди. Қабул давомида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борилди.

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Музокаралар якунида Чонгцинг шаҳри ва Самарқанд вилояти ўртасида қурилиш, логистика, саноат, кичик ва ўрта бизнес, қишлоқ хўжалиги, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, спорт ва бошқа соҳаларда инвестицияларни жалб этиш борасида келишув меморандуми имзоланди.

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Top