13:29 / 17.05.2019
20270

Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонидаги нефть қувурларига дронлар ҳужумидан ташвишда эканини билдирди

Фото: Ali Haider / EPA / ТАСС

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Saudi Aramco компанияси билан юз берган ҳодиса бўйича баёнот билан чиқди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда Saudi Aramco Саудия давлат компаниясига тегишли иккита нефть насос-компрессор станциясига қарши учувчисиз қурилмалар акциялари ташвиш билан қабул қилинган.

«Мазкур провокациялар нефть станцияларида ишловчи инсонлар ҳаётига жиддий таҳдид солади», - дейилади баёнотда. 

Вазирлик дунё ҳамжамиятини барқарор нефть етказиб беришга ва дунё иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи шу каби ҳаракатларга бундан кейин йўл қўймасликка чақирган.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни подшоҳликнинг энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири Холид ал-Фолиҳ Саудия Арабистондаги марказий нефть қувури учувчисиз авиация томонидан ҳужумга учрагани ҳақида хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, сешанба куни эрталаб нефть қувурига портловчи моддалар ўрнатилган учувчисиз қурилмалар ёрдамида ҳужум уюштирилган. Оқибатда саккизинчи рақамли станцияда ёнғин келиб чиққан.

Саудиянинг Aramco давлат нефть компанияси етказилган зарарни аниқлаш ва таъмирлаш учун қувур орқали нефть етказиб беришни вақтинча тўхтатган.

Top